«нималар ўзгаради» тегли мақолалар


1 апрелдан нималар ўзгаради?
31 март 2024, 13:19

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Фарзанд туғилгандаги суюнчи пули ҳаммага ҳам берилавермайди, айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипта тақдим этилади, «тўсиқсиз» меҳмонхоналарга субсидия ажратилади, газли ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади, ҚҚС бўйича баъзи имтиёзлар бекор бўлади — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 мартдан нималар ўзгаради?
27 феврал 2024, 11:23

1 мартдан нималар ўзгаради?

Аҳолини ҳаво ифлосланишидан хабардор қилиш бошланади, чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкин бўлади, ёшлар раҳбарларга бириктирилади, «Қизлар академияси» ишга тушади, ногиронлиги борларга Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имкони яратилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?

1 февралдан нималар ўзгаради?
1 феврал 2024, 21:09

1 февралдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади, касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилери бўлиши талаби этилади, айрим нафақа миқдорлари ошади — 1 февралдан нималар ўзгаради?

1 январдан нималар ўзгаради?
1 январ 2024, 10:01

1 январдан нималар ўзгаради?

Яна 5 та шаҳарда йўловчи ташишда брутто-шартнома амал қилади, мактаб директорлари касбий сертификатланади, чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган янги объектлар лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмайди, балиқчиликка гаровсиз кредит ажратилади — 1 январдан нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?
3 октябр 2023, 17:17

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нархи ошади, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади, қамоқдан чиққанларни ишга олганларга субсидия ажратилади, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектларнинг реестри шакллантирилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
30 август 2023, 14:19

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Талабалар учун янги турдаги стипендия жорий этилади, мактаб директорларига қатор ҳуқуқлар берилади, «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси ўтказилади, ички ишлар ҳодимлари фуқаролар билан ишлаш бўйича ўқитилади, субсидия энди онлайн ажратилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 августдан нималар ўзгаради?
1 август 2023, 11:40

1 августдан нималар ўзгаради?

Стажга эга бўлмаганлар учун нафақа миқдори 33 минг сўмга ошади, ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пули даромад солиғидан озод қилинади, раҳбарлар рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқийди, иситиш тизимларини модернизация қилиш бошланади — 1 августдан нималар ўзгаради?

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июл 2023, 10:43

1 июлдан нималар ўзгаради?

2010−2012 йилларда берилган «права»лар ўз кучини йўқотади, айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтарилади, вазирлик стипендияси жорий этилади, баъзи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади, айрим дорилар сертификатлаштирилмайди — 1 июлдан нималар ўзгаради?

1 июндан нималар ўзгаради?
31 май 2023, 12:20 1

1 июндан нималар ўзгаради?

Тадбиркорлар куну тун савдо қилишига рухсат берилади, энди чақалоқларнинг гувоҳномалари ФҲДЁдан эмас, балки туғруқхонани ўзидан олинади, «Тўмарис издошлари» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади, қишда талафот кўрган тадбиркорларга берилган кредит таътиллари тугайди — 1 июндан нималар ўзгаради?

1 апрелдан нималар ўзгаради?
1 апрель 2023, 11:16

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақалар ошади, ҳудудларда транспорт ҳаракати тезлиги туширилади, айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади, пенсионерлар метродан кун давомида бепул фойдаланади, қуёш панелларини ўрнатганлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 мартдан нималар ўзгаради?
1 март 2023, 11:35

1 мартдан нималар ўзгаради?

Солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш имконияти яратилади, 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари фақат тендер орқали ажратилади, 6 та янги маҳаллий йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади, тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади — 1 мартдан нималар ўзгаради?

1 январдан нималар ўзгаради?
30 декабр 2022, 00:01

1 январдан нималар ўзгаради?

Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб боришдан воз кечилади, Тошкент жамоат транспорти сифатга қараб молиялаштирилади, фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади, адвокатлар фаолияти онлайн лицензияланади, пенсиянинг максимал миқдори оширилади — 1 январдан нималар ўзгаради?

1 ноябрдан нималар ўзгаради?
30 октябр 2022, 12:15

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий майдонга қўшимча объект қуриш тақиқланади, ёшларга компьютер хариди учун кредит берилади — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
1 сентябрь 2022, 01:24

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 августдан нималар ўзгаради?
1 август 2022, 00:35

1 августдан нималар ўзгаради?

Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июл 2022, 11:04

1 июлдан нималар ўзгаради?

Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?

1 июндан нималар ўзгаради?
1 июн 2022, 11:18

1 июндан нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг 12 фоизга оширилаётган иш ҳақи, малака тоифасига қараб тиббиёт ходимларининг ошаётган ойлик маоши, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча имтиёзлар, ипотека кредитининг дастлабки бадали қоплаб бериладиган ёш ватандошлар, харажатларининг бир қисми тўланадиган маҳаллий сайёҳлар, волонтёрлар учун электрон платформа — 1 июндан нималар ўзгаради?

1 майдан нималар ўзгаради?
1 май 2022, 12:15

1 майдан нималар ўзгаради?

Кучга кирган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари, олд ўриндиқдаги йўловчи ҳам хавфсизлик камарини тақиши шартлиги, пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилиши, авиаспоттингга рухсат берилиши, ягона тергов ахборот тизими ишга туширилиши, мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилиши — 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 апрелдан нималар ўзгаради?
28 март 2022, 01:16

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Кекса ёшдагилар бепул дори-дармон билан таъминланади, айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади, UzAuto Motors автомобили фақат харид қилиш бўйича шартнома тузган шахс номига расмийлаштирилади, ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади, ногиронлик нафақаси ва пенсияси оширилади, фарзандини хусусий боғча ва мактабга берганлар даромад солиғидан озод этилади — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 мартдан нималар ўзгаради?
27 феврал 2022, 01:01

1 мартдан нималар ўзгаради?

Ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта бўлган ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди, ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади, УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади, цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинади, ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг